Мянмада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди
Бугун, 28 март куни Мянма марказида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Зилзиланинг чуқурлиги 10 километрни ташкил этиб, эпицентр мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мандалайдан 17,2 километр узоқликда жойлашган. Бу ҳақда АҚШ Геологик хизмати маълумот берди.
Ер силкиниши нафақат Мянма ҳудудида, балки қўшни давлатларда ҳам сезилди. Жумладан, Таиланд пойтахти Бангкокда ҳам кучли силкинишлар кузатилган. Ижтимоий тармоқларда Бангкокда осмонўпар бинолар чайқалаётгани ва уларнинг томида жойлашган бассейнлардан сув тўкилаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Маҳаллий вақт билан 13:30 да бошланган зилзила натижасида кўп қаватли бинолардан одамларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий ҳукумат ва қутқарув хизматлари ҳодиса оқибатларини баҳолашни давом эттиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг