Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

15:27 22 Апрель 2024 Спорт
490 0

Гонконгда дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Музаффарбек Тўрабоев олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этган Тўрабоев барча рақибларидан устун келди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Юртдошимиз финалда БАА вакили Жафар Костоевдан устун келди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?