«Мусофир» хайрия марафони кўнгилли ёшларни бирлаштирди

15:19 13 Апрель 2021 Спорт
1029 0

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси «Мусофир» хайрия марафонини ўтказди. Марафон хорижда ўқиётган ва ишлаётган юртдошларимиз ҳаётига бефарқ бўлмаган барча ёшларни фаолликка чорлади.

Тошкент шаҳридаги «Экопарк» маданий кўнгилочар марказида ўтказилган марафонда пойтахтимиздаги ОТМ талабалари ва хайрияга ҳисса қўшишни истаган кўнгиллилар иштирок этди.

— Пандемия даврида хорижда истиқомат қилаётган ёшларимиз томонидан Ассоциацияга кўплаб моддий томонлама ёрдам сўраб мурожаатлар келиб тушди. Биз иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлган юртдошларимиздан краудфандинг усули ёрдамида пул маблағлари йиғиб, эҳтиёжманд ёшларга йўналтирдик. Бугунги марафондан асосий мақсад ёшларимиз ўртасида хайрия маданиятини шакллантиришдан иборат. Хайрияга келиб тушаётган пул маблағлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида www.wayu.uz сайтида Мусофир хайрия лойиҳаси учун махсус платформа яратилган бўлиб, ҳар бир пул маблағи ўтказган одам ҳисобимизда қанча маблағ борлиги ва кимларга йўналтирганимизни кузатиш имкониятига эга, — дейди Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси Раҳматжон Умаров.

Даставвал «Мусофир» хайрия лойиҳаси ҳақида тушунча берилди. Шундан сўнг марафон бошланди. Иштирокчилар 2 км масофани босиб ўтишди. Ғолибларга ҳомийлар ва Ассоциация томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Қолаверса, марафон давомида турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилгани ёшларга манзур бўлди. Муҳими, ёшлар хорижда қийналиб қолган тенгдошларига кўмаклашиш учун бирлашишди ва ўз эҳсонларини тақдим қилишди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер