Мушук билан бирга яшашнинг афзалликлари маълум бўлди

16:41 26 Октябр 2024 Дунё
307 0

Мушуклар улар билан бирга яшайдиган одамнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига катта таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, уй ҳайвонлари эгаларини ўзларининг севимли қариндошлари каби ҳис қилишади.

Голландияда 1800 та мушук эгаси ўртасида ўтказилган тадқиқотга кўра, уларнинг ярми мушуклари ўз оиласи аъзоси эканлигини айтди. Сўровда қатнашган ҳар учинчи одам уй ҳайвонини бола ёки энг яхши дўст деб қайд этган.

“Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мушуклар инсоннинг ғамхўрлик инстинктларига мос келадиган махсус миёвларни ишлаб чиққан”, дейилади Medicalxpress порталидаги мақолада.

Мушук эгалари юрак-қон томир касалликларидан, масалан, инсульт ёки юрак касаллигидан ўлиш хавфи камроқ. Олимлар бир нечта тадқиқотларда шундай хулосага келишди. Бундан ташқари, мушуклар эгасининг психологик фаровонлигига фойдали таъсир кўрсатади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер