Мурожаат ўрганилди, ҳолат тасдиқланди — Судьялар олий кенгаши
Блогер ва адвокат Баҳодир Аҳмедовнинг ижтимоий тармоқ орқали қилган чиқишидаги ҳолат тасдиғини топди.
Дарҳақиқат, ўрганиш жараёнида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси А. Ҳамроев раислигида мазмунан кўриб чиқилган фуқаролик низосига оид қабул қилинган ҳал қилув қарори нусхаси қонунда кўрсатилган муддатда тақдим этилмагани аниқланди.
Мурожаатдан сўнг (28 июль куни) ҳал қилув қарори нусхалари тарафларга гибрид почта орқали юборилиши таъминланди.
Мавжуд ҳолат муҳокама қилиниб, тегишли чора қўллаш масаласи Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан кўриб чиқилиши маълум қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг