Муроджон қувиб, Иноуэ қочиб чарчамаяпти — Эдди Хирн. Таниқли промоутер япониялик боксчини камаридан маҳрум қилишни талаб қилмоқда

«Matchroom Boxing» промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн WBA раҳбарлари япониялик жаҳон чемпионидан камарини олиб қўйиши шартлигини таъкидлади. Бу ҳақида «Boxing News» нашри хабар берган.
Британиялик промоутернинг сўзларига кўра, иккинчи енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлиб турган Наоя Иноуэ WBA камари учун мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевга қарши жанг ўтказишдан очиқчасига қочмоқда.
«Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевдан қочяпти. Уни бир эмас, икки маротаба Муроджондан камарини ҳимоя қилишга чақиришди. Лекин у ҳар сафар жангдан очиқчасига қочди», — дейди Эдди Хирн.
Иноуэ Аҳмадалиевнинг чанг чақириғига қарамасдан Ти-Джей Дохени ҳамда Жоон Кимга қарши рингга кўтарилди. WBA Иноуэга ортиқча қочмаслик ва камарини Аҳмадалиевдан ҳимоя қилиш бўйича сўнгги огоҳлантиришни бериши шарт, дея қўшимча қилади у.
Маълумот учун, Япониялик боксчи Наоя Иноуэ 24 январь куни Кореялик рақиби Жоон Кимни 4-раундда мағлуб қилиб, чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилган эди.
Аввалроқ, WBA ташкилоти президенти Хильберто Мендоса Иноуэ 24 январь кунги жангини ўтказиб олганидан кейин мажбурий равишда Муроджон Аҳмадалиевдан чемпионлик камарларини ҳимоя қилишига топшириқ берганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг