Муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қилди
Ватанга қасамёд кечагина пайдо бўлиб қолган анъана эмас. Бу қанчадан-қанча саркардаларимиз, ботирларимиз тилида янграган ва сўнгги нафасгача юракда сақланадиган муқаддас онтдир.
Бугун, 20 апрель куни Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларида тантанали равишда ҳарбий хизматга янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни Ватанга қасамёд келтириш маросими ўтказилди.
Хусусан, пойтахтимиздаги “Ватанга қасамёд” мажмуасида ўтказилган маросимда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Зайнобиддин Иминов йиғилганлар эътиборига мудофаа вазирининг аскарларга табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар юрт осойишталиги йўлида хизмат қилишга бел боғлаган ўғлонларга ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.
Таъкидлаш лозимки, бу каби тантанали маросимлар бугун “Янги Ўзбекистон” боғи ҳамда “Чирчиқ” полигонида ҳам кўтаринкилик билан ўтказилди.
Жойлардаги маросимларда Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар ва қўмондонликларнинг масъул офицерлари ҳар бир юрт ўғлонига муддатли ҳарбий хизмат давомида улкан зафарлар тилади. Асосий тадбирдан сўнг, ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали қўл жанги ва жанговар чиқишлар, концерт дастурлари намойиш этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг