Муборакда хитойлик инвесторлар қишлоқ хўжалиги соҳасида  2 та лойиҳани амалга оширмоқчи

17:35 06 Февраль 2023 Жамият
763 0

Фото: Халқ сўзи

Хитойлик ишбилармонлар томонидан таъсис этилган "QI Hang Mubarak" масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона Муборак туманида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган иккита лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Биринчи лойиҳа доирасида туманнинг Сариқ маҳалласи ҳудудида 50 гектарлик йирик иссиқхона комплекси қурилади ва унинг умумий қиймати 11 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Дастлабки прогнозларга кўра, бу ерда йилига 7,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган. Ушбу фаолият ортидан эса ҳудуддаги 300 нафар кишининг доимий бандлиги таъминланади.

— "QI Hang Mubarak" хорижий корхонаси таъсисчилари қизиқиш билдираётган иккинчи лойиҳа эса юз гектар майдонда кунгабоқар етиштиришдан иборат, — дейди Муборак туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Азиз Имомов. — Бу лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, унинг натижасида 20 та иш ўрни яратилади.

Ташаббускор биринчи лойиҳани жорий йилнинг учинчи чорагида, иккинчисини эса йил сўнгига қадар ишга туширишни мўлжалламоқда.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер