МТДП рамзини ўзгартириш бўйича 4 та таклиф саралаб олинди

14:42 06 Июль 2021 Сиёсат
498 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров бу ҳақида, жумладан, шундай деб ёзади:

"Эртага «Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгашининг навбатдан ташқари Пленуми бўлади. Унда партиянинг рамзини ўзгартириш бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Ишчи гуруҳига юзга яқин таклифлар келиб тушган.

Таклифларга ягона шартимиз афсонавий Семурғ қуши рамзини сақлаб қолиш эди. Чунки, бу рамз дунёнинг барча халқлари учун тикланиш ва тараққиёт рамзи ҳисобланади. Лекин, партия учун ушбу рамзга буюк аждодимиз Алишер Навоий томонидан сингдирилган ғоя муҳим.

Алишер Навоий ҳазратлари "Лисон ут-тайр"да “…фаровонлик қуши Семурғни излаб, йўлда хароб бўлган ўттиз қуш англайдиларки, бирлашсалар излаган мақсадлари уларнинг ўзлари эди".

"Миллий тикланиш" партияси жамиятда ғоялар турли бўлса-да, Ўзбекистон учун доимо бирлашиш шарт эканлигига қатъий ишонади.

Бугунгача келиб тушган таклифлардан 4 тасини ишчи гуруҳи Пленумга тавсия қилмоқчи. Пленум эртага 16:00 га белгиланган.

Ижтимоий тармоқларда муносабат билдиринг, фикрингиз биз учун жуда муҳим".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?