Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани маълум бўлди
Эроннинг янги тайинланган Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий оёқ панжасини синдириб олгани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди. Бу ҳақда эронлик манба Reuters агентлигига хабар берди.
Қайд этилишича, Мужтабо Ҳоманаий жорий йилнинг 8 март куни Олий раҳбар этиб танланганидан бери жамоатчиликка кўринмаган ва ҳеч қандай баёнот бермаган. Шу боис унинг Исроил ва АҚШ ҳужумлари пайтида жароҳатлангани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Бунга Эрон Давлат телевидениеси журналисти Ҳоманаийни “Рамазон уруши жонбози” (janbaz) яъни “урушда жароҳатланган” деб таърифлагани ҳам сабаб бўлган.
Давлат телевидениеси эфирида Эрон Олий раҳбари урушнинг дастлабки авиа зарбалари оқибатда отасидан ташқари онаси, опаси ва рафиқасидан ҳам ажралгани маълум қилинган. Шунингдек, телебошловчи унинг тўлиқ унвонларини келтирган ҳолда, Мужтабо Ҳоманаийни “шаҳид бўлган ота-онаси ва яқинларининг йўлини давом эттирувчи ворис” деб атаган.
CNN телеканали манбаларига кўра, 56 ёшли Олий раҳнамо ҳужумнинг илк кунларида оёқ панжасини синдириб олган, чап кўзи атрофида қонталаш ва юзида майда шилинишлар қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг