Моуриньо футболдан кетиши ҳақида гапирди
Фото: Reuters
«Реал Мадрид» клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «А Бола» нашрига берган интервьюсида 2035-2040 йилларда футболдаги фаолиятини якунлашини айтди.
«Фаолиятимни 2035-2040 йиллар оралиғида якунлайман ва шу вақтгача ғалаба қозонишда давом этаман. Менинг тарихим аллақачон ёзилган, уни ҳеч ким ўчира олмайди», — дейди португалиялик мутахассис.
Шу йилнинг 16 январь куни Италиянинг «Рома» Моуриньо клубни тарк этаётганини эълон қилди. У жамоада 2021 йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётганди.
Моуриньо «Рома» билан 2021/22 йилги мавсумда Конференциялар лигасида ғолиб чиққанди. Ўтган мавсумда «Рома» Европа Лигаси финалигача етиб борганди.
Моуриньо «Бенфика», «Порту», «Челси», «Интер», «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхем», «Рома» каби номдор жамоаларда бош мураббий сифатида фаолият олиб борган.
У «Челси» билан уч марта Англия чемпионатида, «Интер» билан икки марта Италия чемпионатида ва бир бор Чемпионлар лигасида, «Реал» билан бир марта Ла Лигада, «Манчестер Юнайтед» билан эса Европа Лигасида ғолиб чиққан.
2003 ва 2004 йилларда Моуриньо УЕФА томонидан йилнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг