Москвада телефони уч кундан ортиқ ўчиб қолган мигрантлар рўйхатдан чиқарилади

11:52 04 Июль 2025 Дунё
227 0

Иллюстратив фото

Москвада телефони уч кундан кўпроқ вақтга ўчиб қолган мигрантлар рўйхатдан чиқариб юборилади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Москва ва Москва вилоятида мигрантларни махсус илова орқали ҳисобга олишнинг янги тизими жорий этилмоқда. Бу тизим 2025 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб ишга тушади. Унга кўра, мигрантнинг телефон геолокацияси уч иш куни давомида аниқланмаса, у автоматик равишда рўйхатдан чиқариб юборилади.

Бу шуни англатадики, агар мигрант телефонини узоқ вақтга ўчирса, бошқа жойга кетса ёки маълум вақт давомида иловадан фойдаланмаса у тизим рўйхатидан чиқариб ташланади. Шунингдек, мигрант Россиядан чиқиб кетса, вафот этса ёки ушбу тажриба ўтказилмаётган бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтса ҳам уни тизимдан чиқариб юбориш кўзда тутилган.

Янги қоидалар 2029 йил 1 сентябргача амал қилади.

Таъкидлаш жоиз, Россияга «ruID» иловаси орқали кириш аризасини топшириш ихтиёрий тарзда
амалга оширилади. Унинг йўқлиги чегарадан ўтишга таъсир қилмайди ва киришга рад этиш учун асос бўла олмайди. Аризани тўлдирилган фуқаролар эса олдиндан кириш чекловлари бор ёки йўқлигини текширишлари ва бир қанча хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Аввалроқ 2025 йил 1 июлидан бошлаб, Россия Ягона биометрик тизимида (YEBS) рўйхатдан ўтмаган хорижлик фуқаролар учун мобил алоқани босқичма-босқич ўчириш бошланиши ҳақида хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?