Москвада рус генерали ҳалок бўлди
Москвада автомобиль портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди.
Бош штабнинг оператив тайёргарлик бўлими бошлиғи генерал Фанил Сарваров машинасининг портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Россия Федерацияси тергов қўмитасининг маълумотларига кўра, машина остига портловчи мослама ўрнатилган. Тахминий маълумотларда Сарваров бир неча метр машинасини ҳайдаб, тормозни босганида портлагани айтилади.

Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди. Шунингдек, Украина махсус хизматларининг иштироки ҳақидаги версия текширилмоқда.
Марҳум Генерал Сарваров 9 йил давомида бош штабнинг тезкор тайёргарлик дирекциясининг раҳбари бўлиб келган. Россия давлат матбуотига кўра, у олдин Чеченистон ва Суриядаги ҳарбий операцияларда қатнашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг