Москвада «Ўзбекистон киноси кунлари» бўлиб ўтади
Фото: Халқ сўзи
Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлигидаги бир гуруҳ ўзбекистонлик киноижодкорлар бугун Россиянинг Москва шаҳрига ташриф буюришди. Тарихий «Мосфильм» киностудиясида ўзбекистонлик киноижодкорлар билан ижодий учрашув ва журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Эртага «Иллюзион» кинотеатрида «Ўзбекистон киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросимда «Аёл қисмати» фильми намойиш этилади.
Россиядаги миллий маданий тадбир аввалидан Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг Кинематография ва рақамли ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Светлана Фринчинская, «Мосфильм» киноконцерни бош директори Карен Шахназаров, «Союзмультфильм» киностудиясининг бош продюсери Юлия Осетинская, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, «Ўзбекфилм» киноконцерни директори Баҳодир Одилов, БДКИ профессори Оделша Агишев, Агентлик халқаро бўлими ходими Сайёра Худойбердиева, режиссёрлар Рашид Маликов, Дилмурод Масаидовлар иштирокида конференция бўлиб ўтди. Учрашувда рус-ўзбек ҳамкорлик лойиҳалари масаласи муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг