«Мўйноққа – мадад» экологик хайрия веломарафонининг Сирдарё вилояти босқичи старт олди
Бугун Гулистон шаҳридаги «Юрт байроғи» майдонида Ўзбекистон Экологик партияси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамкорлигида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафонининг Сирдарё вилояти босқичига старт берилди.

— Мазкур экологик тадбирдан кўзланган мақсад кенг кўламли, — дейди Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Носиржон Аминов. — Аввало экологик веломарафондан тушган маблағ Мўйноқ туманидаги Али овулини обод қилиш, ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. Айни пайтда ушбу марафон спортни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, кенг жамоатчиликнинг Орол муаммосига бўлган эътиборини янада кучайтиришга ҳам хизмат қилади.
Эътиборлиси, веломарафон иштирокчилари орасида профессионаллар қатори ҳаваскорлар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Ўн уч ёшли Маржона Қобилжонова эса Сирдарё вилояти босқичининг энг ёш қатнашчиси бўлди. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг велоспорт бўйича бош мураббийи, ушбу спорт бўйича терма жамоамиз аъзоси Дилмурод Сиддиқовнинг маълум қилишича, тўрт нафар паралимпиячиларимиз ҳам марафоннинг охиригача, яъни Мўйноққача бўлган барча босқичларида қатнашишни ўз олдиларига қатъий мақсад қилиб қўйишибди.
Маълумот учун: «Мўйноққа мадад» веломарафони 21 май куни Андижон шаҳридан старт олган эди.
Сурайё КEЛДИБEКОВА,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар
университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг