“Моҳир фортепианочи” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон давлат консерваториясида “Моҳир фортепианочи” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат идора ва ташкилотлари ходимлари, танлов иштирокчилари ҳамда уларнинг яқинлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, йилдан-йилга доираси ва нуфузи ошиб бораётган “Моҳир фортепианочи” танловининг асосий мақсади ёш авлоднинг фортепиано санъатига қизиқишини ошириш, бу орқали уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намойиш этиш, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтиришга қаратилган.

Профессионал ва ҳаваскор ёшлар учун ташкил этилган танлов учта ёш тоифасида ўтказилди. Муҳим жиҳати шундаки, танлов йигит-қизларнинг иштиёқи ва иқтидорини кўрсатишга бўлган интилишларини намоён этди. Буни вилоятлар кесимида танловда қатнашиш учун ҳужжат топширган талабгорларнинг сони ҳам яққол кўрсатиб турибди. Дейлик, Андижон вилоятидан жами 18 мингдан ортиқ, Тошкент вилоятидан 33 мингга яқин, Хоразм вилоятидан 10 мингга яқин, Сурхондарё вилоятидан 20 мингдан ортиқ талабгорлар мусобақада қатнашиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган.
Беллашувнинг республика босқичига эса 76 нафар иштирокчи йўлланмани қўлга киритган бўлиб, улардан 41 нафари профессионал, 35 нафари эса ҳаваскордир.

Муросасиз ўтган танловнинг якуний натижаларга кўра, ҳаваскор ижрочилик йўналишида 10-13 ёш тоифасида 1-ўрин Дургут Зара Осман, 2-ўрин Раниа Умарова, 3-ўрин эса Марям Ишметова ҳамда Адиба Шокировага насиб этди. 14-17 ёш тоифасида 1-ўринни Анастасия Микулитская, 2-ўринни Варвара Короткова, 3-ўринни эса Алимуҳаммад Алмамедов ҳамда Нилуфар Худойбердиева эгаллади.

Танловнинг профессионал ижрочилик йўналишидаги баҳслар ҳам қизғин кечди. 10-13 ёш тоифасида 1-ўринга Амина Авазова, 2-ўринга Артём Горелов, 3-ўринга эса Ангелина Чердикуди ҳамда Севинч Азимова эга чиқди. 14-17 ёш тоифасида 1-ўринни Ксения Шегай, 2-ўринни Саида Ҳусанова, 3-ўринни эса Артём Погосов ҳамда Самира Ҳайдарова қўлга киритди. 18-30 ёш тоифасида 1-ўрин Никита Стеценко, 2-ўрин Азиз Юсупов, 3-ўрин Нодира Дадамуҳамедова эгаллади.
Бағрига серқирра истеъдод ва иқтидорларни жамлаган ушбу танлов ҳақиқатан ёшлар байрамига айланди, десак, муболаға бўлмайди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг