Мўғулистонда «Ўзбекистон маданияти кунлари» ўтказилмоқда

Кеча, 23 июнь куни Мўғулистонда «Ўзбекистон маданияти кунлари» доирасида Ўзбекистон тарихини ва маданиятини акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Мўғулистоннинг Маданият, спорт, туризм ва ёшлар вазири Ундрам Чинбат ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Кўргазмага ташриф буюрганлар Ўзбекистон ва Мўғулистон — бой тарих ва маданиятга эга давлатлар эканлигини таъкидлади.
«Бизни буюк тарихий шахслар, «Буюк Ипак йўли», кўчманчи ва ўтроқ тамаддунлар ҳамда маданий меросга бўлган ҳурмат бирлаштиради. «Буюк Ипак йўли» нафақат иқтисодий, балки маданий алмашинув учун ҳам муҳим йўл бўлган. У халқларимизни яқинлаштирди, маданий тажриба алмашишга имконият яратди» дейди Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков.
Вазирнинг қўшимча қилишича, илк бор Мўғулистонда ўтказилаётган «Ўзбекистон маданияти кунлари» — икки давлат раҳбарларининг дўстона ва яқин ҳамкорлигининг самарасидир.
«Тадбир маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқларимиз ўртасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштириш йўлида катта аҳамиятга эга. У умумий тарих, ўхшаш қадриятлар, санъат ва маънавиятга бўлган ҳурматимизни янада кучайтиради. Шу ўринда таълим соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратишни истайман. Мўғулистонлик санъаткорлар ўз вақтида Ўзбекистонда таълим олган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бу йўналишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилган. Машҳур Мўғулистон халқ артистлари — Очиржансангийн Ганбаатар ва Доржийн Альтантуяа каби ижодкорлар айнан шу ерда ўз маҳоратларини оширган», дейди у.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Мўғулистон — бой тарих ва маданиятга эга давлатлардир. Бу икки мамлакатни буюк тарихий шахслар, «Буюк Ипак йўли», кўчманчи ва ўтроқ тамаддунлар ҳамда маданий меросга бўлган ҳурмат бирлаштиради. «Буюк Ипак йўли» нафақат иқтисодий, балки маданий алмашинув учун ҳам муҳим йўл бўлган. У халқларни яқинлаштирди, маданий тажриба алмашишга имконият яратди.
Мўғулистон Миллий опера ва балет театрида «Ўзбекистон маданияти кунлари» доирасида ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида гала-концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбир маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштириш йўлида катта аҳамиятга эга. У умумий тарих, ўхшаш қадриятлар, санъат ва маънавиятга бўлган ҳурматни янада кучайтирди.
Аввалроқ, жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари Мўғулистонда «Ўзбекистон маданияти кунлари» бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг