“Мисрнинг Ўзбекистонга ютқазиши ажабланарли эмас”
14 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатида ўтказилаётган “Al Ain Cup” турнири доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миср термаси билан куч синашди. Учрашув 2:0 ҳисобида Фабио Каннаваро шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.
Гарчи бош мураббий жамоаси ўша куни асосий таркиб билан майдонга тушмаганини таъкидлаган бўлса-да, ушбу мағлубият Миср матбуотида кўплаб танқидларга сабаб бўлди.
Хусусан, Африкада машҳурликка эришган “JoyNews” нашри журналисти ва спорт шарҳловчиси Фентуо Тахири ушбу ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Кеча Миср ўртоқлик учрашувида Ўзбекистонга 0:2 ҳисобида ютқазди. Муҳаммад Салоҳ ҳам майдонга тушди. Бир қарашда кутилмаган натижа каби туюлиши мумкин. Аммо Осиёдаги бу мамлакатнинг ривожланишини билсангиз, унчалик ажабланмайсиз. Ўзбекистон келаси ёз ўзининг илк Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳда уларга дуч келсангиз, қувонманг. Улар осон рақиб эмас”, дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг