Мисрдан Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг 4-партияси олиб келинди
Фото: «Дунё»
Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган «Sofosbuvir-400 mg» дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилди. Мазкур партия «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Миср ҳукумати ёрдамининг жорий йилдаги 4-партияси умумий 32 қутидан иборат бўлиб, улар 7680 дона «Sofosbuvir-400 mg» дори воситаларини ўз ичига олади.
Мазкур дори воситалари Ўзбекистонда гепатит «С»ни 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастур ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2023-2024 йиллар давомида ушбу вирусга қарши вазни 12,4 тонна бўлган «Daclatasvir» ва «Sofosbuvir» дори воситаларининг 27 та партияси мамлакатимизга етказиб берилган. Тaъкидланишича, ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион долларга тенг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг