Миср терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистонга нечта очко тақдим этди?
Кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Al Ain Cup» турнири доирасида Миср терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида муносиб ғалабага эришди.
Мазкур ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига ФИФА рейтингида 5,7 балл олиб келди. Бунинг сабаби — Миср терма жамоасининг «оқ бўрилар»дан рейтингда 23 поғона юқорида жойлашганидир.
Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги умумий очколари 1458,04 тага етди. Бу натижа Фабио Cаннаваро бошчилигидаги жамоага рейтингнинг онлайн жадвалида Камерун ва Мали терма жамоаларини ортда қолдириш имконини берди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси кейинги учрашувини 18 ноябрь куни Эрон терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳсда қўлга киритиладиган ғалаба «оқ бўрилар»га қўшимча 6,5 балл тақдим этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг