Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган “С” ва “В” гепатитларига қарши дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етиб келди
Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ, ушбу мамлакат ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган “С” ва “В” гепатитига қарши дори воситаларининг жорий йилдаги навбатдаги туркуми мамлакатимизга юборишга келишилди.
Унга кўра, Миср томони 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) “С” гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” ҳамда “В” гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларини инсонпарварлик кўмаги сифатида Ўзбекистонга тақдим этади.
Куни кеча “Uzbekistan Airways“ авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган ”С“ гепатитига қарши ”Sofosbuvir-400mg“ дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Жами 12 дона қутида 6720 та “Sofosbuvir-400mg” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати мамлакатимизга 2023 йил давомида “С” ва “В” гепатитларига қарши умумий қиймати 696 минг АҚШ долларга тенг бўлган дори воситаларини тақдим этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг