“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови ташкил этилади
“Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (30-сон, 18.01.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови ўтказилади.
Танловнинг:
— 1-босқичи февраль–март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилиб, унда энг юқори натижага эришган ҳар бир туман (шаҳар)дан 5 нафардан номзод кейинги босқичга ўтади;
— 2-босқичи апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, уларнинг ҳар биридан энг юқори натижага эришган 20 нафар ёш навбатдаги босқичга йўлланма олади;
— 3-босқичи май ойида бўлиб ўтади ҳамда 100 нафар ёш танлов ғолиби деб топилади.
1-, 2- ва 3-босқичлар ғолиблари тегишли БҲМнинг 5, 10 ва 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.
Республика босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олади.
Шунингдек, қарор билан “Истеъдодли ёшлар ахборотномаси” илмий-амалий электрон журнали ҳамда “Мирзо Улуғбек ворислари” электрон портали ташкил этилади.
Бунда электрон порталда истеъдодли ёшларнинг электрон базаси шакллантирилади, ўқув курслари битирувчиларининг рейтинги жорий этилиб, инновацион ғоялари ва илмий-техник ишланмалари баҳолаб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг