«Минтақа олов ичида қолиши мумкин»: Туркия президенти Яқин Шарқдаги вазият юзасидан баёнет билан чиқди

22:41 28 Февраль 2026 Дунё
1093 0

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумини қоралаб, баёнот билан чиқди.

Туркия Президенти Исроил бош вазири Нетаньяхунинг провокацияларидан кейин Эронга нисбатан бошланган ҳужумлардан чуқур қайғуда ва хавотирда эканини маълум қилди.

«Узоқ вақт давомида келишмовчиликлар музокаралар столида ҳал қилинишини таъминлаш учун жиддий саъй-ҳаракатлар қилдик. Минтақамиздаги бошқа давлатлар ҳам қўлларидан келганини қилдилар. Бироқ, томонлар ўртасидаги ишончсизликни бартараф этиб бўлмагани ва Исроил жараённи бузишга уринишда давом этгани сабабли, керакли натижага эришиб бўлмади», — дейди Туркия раҳбари.

Шунингдек у, бугун, 28 февраль куни содир бўлган ҳужумларни қатъий қоралаб, улар нафақат Эрон суверенитетини, балки дўстона ва қардош Эрон халқининг тинчлиги ва фаровонлигини ҳам бузганини қўшимча қилган.

«Биз Эроннинг Форс кўрфазидаги қардош мамлакатларимизга қарши ракета ва дрон ҳужумларини, уларнинг ортидаги сабаблардан қатъи назар, қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблаймиз. Агар дипломатия учун шароит яратилмаса, минтақамиз олов ичига тортилиши мумкин», — деган Эрдўғон.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?