Минораи Калонда отган тонг
Фотомуҳбир - Ҳасан ПАЙДОЕВ "Ҳалқ сўзи"
Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшасида қуёш чиқишини томоша қилиш кишига беқиёс завқ, битмас-туганмас қувват ва ёруғ умид бахш этади. Лекин шундай масканлар борки, уларда субҳидамда бўлишнинг ўзи катта бахт. Бухоронинг тарихий обидалари ана шундай масканлар маҳзанидир.
Хусусан, Минораи Калон қадамжоси... Фотомухбиримиз Ҳасан Пайдоев ушбу улуғ даргоҳдан туриб юртимизнинг гўзал тонгини тасвирга туширди. Қуёш гўёки миноранинг пешонасидан ўпаётгандек таассурот қолдиради. Шундай дамда тарих ва келажак уйғунлашади, босилган қадамлар ва қилинадиган орзулар бир нуқтада намоён бўлади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган манзараларда ана шу ҳаётий фалсафани албатта ҳис этасиз. Офтобга қўшилиб юрагингизда ҳам тонг отади.
















Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг