Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди
Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Раҳмонқулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович 74 ёшида вафот этди.
Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат маслаҳатчиси сифатида ҳам ишлаган.
Юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Ходжи-Акбарович 1998 йилда «II даражали Шон-шараф» ордени, 2002 йилда «Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони билан тақдирланган эди.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг