Минг йиллик мерос сақлаб қолинди
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ушбу тадбирлар натижасида минг йиллик тарихга эга бўлган кўплаб тарихий ёдгорликлар йўқолиб кетиш хавфидан сақлаб қолинмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган IV-VIII асрларга оид “Номсизтепа-3» археология ёдгорлигини 9,6 м2 қисми фуқаро О.Т. томонидан ўзбошимчалик билан бузиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, ўз вақтида тўхтатиб қолиниши натижасида ушбу тарихий ёдгорликнинг 652 м2-майдони сақлаб қолинди.
Шу каби, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган илк ўрта асрларга оид “Қўшқўрғонтепа” археологик ёдгорлигини 7,4 м2 тупроқ қисми маҳаллий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда кесиб олиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, жиноий қилмишлар ўз вақтида олди олиниши натижасида ушбу объектнинг 492 м2-майдони сақлаб қолинди.
Ёдгорликларга етказилган жами 288 млн. сўм зарар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг