Миллийлигимизни кескин танқид руҳида эмас, намуна кўрсатган ҳолда етказишимиз лозим — Маданият вазирлиги пойтахт марказида ҳилпираган СССР байроғи ҳақида
1 май куни «Халқлар дўстлиги» санъат саройининг олд томонида «Хор турецкого и сопрано» жамоаси томонидан «Ғалаба қўшиқлари» куйланиб, концерт дастури намойиш этилган эди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу концерт давомида томошабинлар орасида кимларнингдир қизил байроқ кўтаргани ҳолати акс этган суратлар кенг тарқалиб, кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур вазиятга Маданият вазирлиги қуйидагича муносабат билдирди.
«Михаил Турецкий мусиқа холдинги томонидан 2018-2019 йиллар давомида 14та давлатда концерт дастурлари намойиши ўтказилган. 2020 йилда ҳам пандемияга қарамай Европанинг 13та давлатида концерт дастурлари ташкил этилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 апрель куни Душанбе ҳамда 2 май куни Бишкек шаҳарларида ҳам халқлар ва миллатлар ўртасидаги ҳамдўстлик, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадига йўналтирилган мусиқий дастурларни тақдим этган.
Маданият вазирлиги ушбу концерт дастурининг Ўзбекистонда ўтказилишида ҳамкор ҳисобланиб, фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгарликни ўз зиммасига олган. Яъни иштирокчиларнинг саҳнада ўзини тутиши, миллий урф-одат ва анъаналарга зид бўлмаган мусиқий дастурлар тақдим этилишини назорат қилиб, намойишнинг бадиий савияси, етуклигига жавобгар ҳисобланади.
Лекин бугун ҳар биримиз миллийлигимиз, тилимиз, маданиятимиз, урф-одат ва анъаналаримиз тарғиботи йўлида хизмат қилар эканмиз, буни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки ўзимиз намуна кўрсатган ҳолда етказишимиз лозим деб биламиз. Бунга шу юртнинг ҳар бир фарзандини масъул деб ҳисоблаймиз», дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг