Миллий сертификат имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди

13:41 13 Январь 2026 Жамият
515 0

Биология, тарих ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2026 йил 17–18–19 январь кунлари ўтказилади. Бу ҳақида Таълим назорати Таълим назорати Telegram-канали маълумот берди.

Тест синовларида иштирок этувчи талабгорлар рухсатномани «my.gov.uz» веб-сайтидаги «Менинг аризаларим» бўлими орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.

Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтда етиб келиш сўралади.

Тест синови ўтказиладиган биноларга кириш:

  • 1-смена: 07:00– 08:30;
  • 2-смена: 13:00 – 14:30.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида киритилади. Белгиланган вақтдан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер