Миллий сертификат имтиҳонида тест саволлари ва жавобларини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Жиззах шаҳрида миллий сертификат олиш учун тест материалларини олдиндан аниқлаб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Р.М. Жиззах шаҳридаги “Э.“ ўқув марказида олий ўқув юртига кириш мақсадида бўлган ўқувчиларга кимё ва биология фанларидан миллий сертификат олиш учун тест савол ва жавобларини олиб беришини айтган.
У бунинг эвазига ўқув марказ ходими Ш.Х.дан фирибгарлик йўли орқали 156 миллион сўм ва 8 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг