Миллий рассомлик институтида 2021/2022 ўқув йилида 2 та янги бакалавриат таълими йўналиши очилади

14:47 04 Июнь 2021 Маданият
863 0

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Қўғирчоқ театри рассоми» ва «Амалий санъат: бадиий заргарлик» бакалавриат таълим йўналишларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми», «Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси» фахрий унвонлари – профессор илмий унвонига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонлари - доцент илмий унвонига тенглаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер