ЎзММБ ва AICA медиада сунъий интеллектни қўллаш бўйича битим имзолади
![](https://xs.uz/upload/06/1/08%20qomita%20senat/milliy%20media/226ed04d5abea97c310ec0769fa544df0212.jpg)
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
2025 йил 12 февраль куни «UZTELECOM» «Bukhara Conference Hall» мажмуасида «Миллий медиа ва сунъий интеллект: муаммо, ечим ва истиқболлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси (ЎзММБ) ва Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси (AICA) ҳамкорлигида ташкил этилди. Конференция давомида медиа соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, замонавий технологик тенденциялар ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
Тадбирда ЎзММБ Бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, AICA Бошқаруви Раиси Владимир Норов, халқаро эксперт Адриэн Ҳугет, Рақамли технологиялар вазирининг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси Фазлиддин Анваров, Адлия вазирлигининг масъул вакиллари, халқаро университетларнинг профессорлари, IT соҳасидаги экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Конференциянинг асосий мақсади Ўзбекистонда медиа соҳасини янги технологиялар, хусусан, сунъий интеллект имкониятлари билан бойитиш ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганишдан иборат бўлди. Тадбирда давлат ва нодавлат телеканалларда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, медиа контентни рақамлаштириш жараёнлари, сунъий интеллект технологияларининг журналистикага таъсири, инновацион лойиҳалар ҳамда соҳага оид келажак режалари муҳокама қилинди.
Конференция доирасида Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу келишув доирасида медиа ва сунъий интеллект технологиялари бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш, халқаро экспертлар билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда медиа контент яратишда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш бўйича келишувларга эришилди.
Мазкур халқаро конференция сунъий интеллект технологияларининг медиа соҳасида қўлланилиши, унинг афзалликлари ва истиқболли имкониятларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда медиа индустриясининг рақамли трансформациясига ҳисса қўшиш учун муҳим платформа бўлди.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг