Миллий малака тизими бўйича I халқаро конференция бўлиб ўтди
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
22 май куни Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий малака тизимини ривожлантириш институти, ЮНЕСКО ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигида “Миллий малака тизимини ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболли вазифалар” мавзусида I халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда халқаро экспертлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари қатнашди. Конференцияда ҳаёт давомида таълим олиш концепцияси, халқаро стандартларга мувофиқ малака тизимини ривожлантириш, норасмий таълим натижаларини тан олиш, касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва рақамли ечимларни жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди.

ЮНЕСКО, GIZ, ETF, KOICA, DVV International каби ташкилотлар иштирок этган ушбу конференция миллий малака тизимини барқарор ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.




















Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг