Миллий кутубхона яқинидаги кўчалар транспорт ҳаракати учун 5 кунга ёпилади
Тошкент шаҳридаги Миллий кутубхона яқинидаги 3 та кўчада транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш ва «яшил иқтисодиёт» тамойилларини тарғиб этиш мақсадида пойтахтда «Тошкент гуллари» фестивали бўлиб ўтади. Фестивалнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади.
Шу муносабат билан 29 апрелдан 3 майгача қуйидаги ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:
- Зарафшон кўчасининг «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг А.Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
«Кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланишингизни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг