“Миллий кураш” ва “Тош кўтариш” бўйича мудофаа вазири кубоги мусобақалари ғолиблари аниқланди

16:00 30 Июнь 2022 Спорт
840 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 25 май кунидан Мудофаа ва Спортни ривожлантириш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида 30 июн – “Ёшлар куни” муносабати билан “Миллий кураш” ва “Тош кўтариш” спорт турлари бўйича мудофаа вазири кубоги мусобақаларига старт берилган эди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида бугунга қадар давом этган мазкур мусобақаларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 400 мингга яқин ҳаваскор полвонлар иштирок этдилар.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Ёшлар ўртасида тўрт босқичда ва тўрт вазн тоифасида ўтказилган беллашувларнинг дастлабкиси 25 майдан 12 июнгача – маҳаллаларда, 13 июндан 19 июнгача туман ва шаҳар босқичларида, 20 июндан 25 июнгача эса вилоятларда ўтказилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

29 июнь куни Мудофаа вазирлиги спорт марказида мудофаа вазири кубоги мусобақаларининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда шу кунгача кечган шиддатли беллашувларда мутлақ ғолибликни қўлга киритган энг кучли полвонлар иштирок этди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Дарҳақиқат, ҳар бир беллашув юзлаб полвонлар орасидан янги иқтидорлиларни кашф этаётгани билан аҳамиятли бўлди. Ҳар иккала спорт тури ҳам қадимдан ота-боболаримиз учун мардлик ва паҳлавонлик, жасорат ва ҳалоллик намунаси сифатида ардоқланади. Буни теран ҳис этиб майдонга тушган бугуннинг ёшлари ғолиблик учун бор маҳорат ва чапдастликларини ишга солдилар.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Якуний натижаларга кўра, даставвал икки спорт тури бўйича ҳар бир вазн тоифасида кучли учликлар аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Умумжамоа ҳисобида (ёшлар ўртасида):

  • I ўрин — Тошкент шаҳри;
  • II ўрин — Бухоро вилояти;
  • III ўрин Сирдарё вилояти.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида:

  • I ўрин — Мудофаа вазирлиги;
  • II ўрин — Давлат хавфсизлик хизмати;
  • III ўрин Ички ишлар вазирлиги.

Шундай қилиб ёшлар ўртасида Тошкент шаҳри вакиллари, ҳарбий хизматчилар ўртасида мудофаа вазирлиги вакиллари мудофаа вазири кубогини қўлга киритди.  

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Ғолибларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов кубок, диплом ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?