«Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» мавзусида фото ва видеороликлар танлови ғолиблари тақдирланди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» мавзусида фото ва видеороликлар танловини эълон қилган эди.
Ижодий ишлар мамлакатимиз Қуролли Кучларининг тарихи ва бугунига оид жараёнларни, ҳарбий хизматчилар ҳаётини, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид лавҳаларни ўзида акс эттирган бўлиши танловнинг асосий шарти ҳисобланади.

80 нафарга яқин фото ва видео ижодкорларидан 600 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушган. ДХХ академияси, Фавқулодда вазиятлар, Ишки ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Республика Маънавий ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ходимларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, полковник Валижон Дадажонов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директор ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев ва «Ватанпарвар» газетаси бош муҳаррири, подполковник Аҳрор Очилов иштирок эди.
Танловнинг якуний натижаларга кўра:

Фотолар йўналиши бўйича
1-ўрин – Сурхондарё вилоятидан Аслиддин Алижонов,
2-ўрин – «Ватанпарвар» бирлашган таҳририяти бўлим бошлиғи Азиз Норқулов,
3-ўрин эса «Қашқадарё» ва «Новости Қашқадари» газеталари фотомухбири Собир Нарзиев лойиқ деб топилди.

Видеороликлар бўйича эса:
1-ўрин — Жасур Шерматов, Миллий гвардия матбуот хизмати ходими;
2-ўрин — Беҳзод Ҳамраев, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот ходими;
3-ўрин — Сирожиддин Воҳидов, «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари фотомухбири.
Ғолиблар махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.






Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг