«Микрокредитбанк» кредитлари кўмаги билан беш мингга яқин хотин-қизлар «Аёллар дафтари»дан чиқарилди

15:01 09 Март 2022 Иқтисодиёт
1075 0

Фото: Иллюстратив фото

Реклама ҳуқуқи асосида

«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, оилавий тадбиркорликка ажратилган 2 трлн. 48 млрд.сўм имтиёзли кредитларнинг 41 фоизи, яъни 847 млрд. сўми 38 минг нафар хотин-қизларга йўналтирилди. Жорий йилда мазкур йўналишда 2,1 трлн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 1 мартгача 83 млрд. сўм, шундан 1604 нафар аёлларга 35 млрд. сўм кредит берилди.

Банк томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд қатламга бизнес лойиҳаларни тақдим этиш, тадбиркорлигига кўмаклашиш орқали 4 884 нафар аёлларга 64,3 млрд. сўм имтиёзли шартларда кредит ажратилиб, уларни бандлиги ва даромад манбаи таъминланди ва «Аёллар дафтари» дан чиқарилди.

Мисол учун, Мирзаобод туманилик Санобар Ўразовага ўз хонадонида 4 сотихли иссиқхона ташкил этиш учун 20 млн. сўм имтиёзли кредит тақдим этилиши ҳисобига оиланинг даромад манбаи ва бандлиги таъминланди.

Жорий йилда бу борада амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш учун ажратиладиган кредитларнинг ресурс манбалари аниқлаштириб олинган. Кредит олиш истагини билдирган рўйхатдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

— Коллежни тугатганимдан кейин, ўқишга кириш имкони бўлмади. Шу сабабдан полиграфия хизматида иш бошладим, — дейди ёш тадбиркор Сановар Айтжонова. — Бир муддат ишлаганимдан кейин тадбиркорликнинг ушбу соҳасида ишлашни ўйлай бошладим. Бунинг учун дастлаб нималар зарур эканлигини билганим боис иш бошлаш қийин бўлмади. Банкдан реклама хизматини ташкил қилиш мақсадида 200 миллион сўм миқдорида кредит олдим. Ўзимнинг ҳам шахсий маблағларимни қўшган ҳолда «Қажимухан Сейилхан» масъулият чекланган жамиятини ташкил қилдим. Айни пайтда корхонамизда 4 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган. Йиллик ишлаб чиқариш қувватимиз эса 250 миллион сўмни ташкил қилади.

Умуман олганда, банк томонидан жорий йилда ҳам хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни ишга жалб қилган ҳолда кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни, устувор равишда «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга йўналтиришда зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

Банк ахборот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?