Микро ГЭС қурилиши бошланди
Балиқчи туманидаги “Ўрмонбек” маҳалласидан ўтувчи “Катта Андижон” магистрал каналида микро ГЭС қурилиши бошланди. Лойиҳа фойдаланишга топширилгач, бир ойда 1 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бунинг натижасида беш мингта хонадон узлуксиз таъминотга эга бўлади.
— Шу кунгача Улуғнор ва Избоскан туманларида шундай ГЭСлар қурилишида иштирок этдик, — дейди хитойлик инвестор Ли Жун. — Балиқчи туманидаги ушбу лойиҳани барпо этишда ҳам энг аввало, сифатга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Зеро, микро ГЭС ишга туширилгач, узоқ йиллар давомида аҳолига беминнат хизмат кўрсатиши керак. 30 млрд сўмлик лойиҳа қурилиши жорий йил якунига қадар давом этиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, 2024 – 2026 йиллар мобайнида Андижон вилоятида 790 та шу каби ГЭСларни қуриш режалаштирилган бўлиб, айни дамгача 6 та лойиҳа фойдаланишга топширилди.
Саминжон ҲУСАНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг