Миграция агентлиги Россияда фаолият юритаётган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Миграция агентлиги Россия Федерациясида фаолият юритаётган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар учун муҳим маълумотини эълон қилди. Бу ҳақида агентликнинг Telegram-каналида хабар берилди.
Унда айтилишича, 2025 йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро автоюк ташишларнинг 25 фоизга яқини ўзбекистонлик ҳайдовчилар томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ миграция қоидаларига амал қилмаслик оқибатида кўплаб фуқаролар Россия ички ишлар органларининг «кириши ман этилган шахслар» рўйхатига тушиб қолмоқда.
Эълон қилинган хабарномада ҳар бир юк автомобил ҳайдовчиси қуйидагиларга қатъий риоя қилиши сўралган, жумладан:
- Чегарадан ўтиш вақтида миграцион картани аниқ ва тўғри тўлдириш (мақсад графасида — «туризм» эмас, «служебная» ёки «транзит»ни кўрсатиш).
- Россияга киргандан сўнг 15 иш куни мобайнида миграция рўйхатига қўйилиши лозим. Бу одатда қабул қилувчи ташкилот ёки иш берувчи зиммасида бўлади;
- 90/365 муддатини доимий равишда назорат қилиш (яъни 365 кунлик даврда 90 кундан ортиқ қолиб кетмаслик);
- Транспорт воситаси бузилиши ёки бошқа форс-мажор ҳолат юз берса — албатта расмий акт ёки далолатнома олиш;
- Ҳар бир ҳаракат — фақат расмий ҳужжат билан асосланган бўлиши керак;
- Такрорий ҳуқуқбузарликлар 3–10 йил муддатга Россияга кириш тақиқини келтириб чиқаради.
Шунингдек, агар хато содир бўлган бўлса дарҳол Россия Федерацияси Ички ишлар органлари (ГУВМ МВД РФ)га ёзма ариза билан мурожаат қилиш, ҳужжатлар орқали сафарнинг ҳақиқий мақсадини исботлаш ҳамда агар «кириши тақиқланганлар» рўйхатига тушган бўлсангиз — апелляция бериш орқали рўйхатдан чиқаришни талаб қилиш мумкин бўлади.
«Муаммоли ҳолатларда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг. Мурожаат учун телефон +7 925 045 4744, манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2», — дейилади огоҳлантириш хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг