“Microsoft” устидан монополияга қарши тергов бошланди
Текширувнинг асосий эътибор қаратилган нуқтаси киберхавфсизлик ва сунъий интеллект билан ишлаш бўлимларига бўлмоқда. Бу ҳақда "Блоомберг" ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, АҚШ Федерал савдо комиссияси фойдаланувчиларни ўзларининг булутли хизматларига боғлаш мақсадида “Microsoft” офис тўплами ва хавфсизлик дастурий таъминотидан фойдаланиш имкониятларини ўрганмоқда.
Компания бир йилдан буён АҚШ Федерал савдо комиссиясининг диққат марказида турибди. У йирик давлат пудратчиси бўлиб қолаётгани ва Пентагон каби идоралардан миллиардлаб долларлик шартномалар олаётганини ҳисобга олган ҳолда, комиссиянинг ташвиши “Microsoft”нинг киберхавфсизлик соҳасидаги камчиликлари" билан боғлиқ дейиш мумкин.
Энди компаниянинг бизнес ҳамкорлари ва рақобатчилари билан ўтказилган “норасмий суҳбатлар”дан сўнг, амалдорлар “Microsoft”га батафсил сўровнома юборишди. Унда 100 саҳифадан ортиқ ҳажмда барча зарур маълумотларни тақдим этиш талаб қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг