“Microsoft” 1 август куни барча фойдаланувчиларнинг паролларини ўчириб ташлайди
Иллюстратив фото
“Microsoft” корпорацияси 1 август куни “Authenticator” хизматида паролларни қўллаб-қувватлашни ўчириб қўйишини эслатди. Бу ҳақда “CNET” нашри маълум қилди.
Шу йилнинг май ойида компания “Microsoft” фойдаланувчилари хусусий “Authenticator” иловасида сақлаши мумкин бўлган классик пароллардан воз кечишини эълон қилганди. Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб истеъмолчилар ҳарфлар, белгилар ва рақамлардан иборат кириш калитларига мажбуран ўтказилади. Шунингдек, уларга пароллар ўрнига PIN-кодлар, график калитлар ёки биометрик логин – бармоқ изи ёки юзни сканерлаш орқали тақдим этилади.
1 августдан бошлаб сақланган фойдаланувчи пароллари ўчирилади ва уларнинг барчасидан ўз аккаунтига киришнинг янги усулини ўрнатиш сўралади. Июнь ойида “Microsoft” “Authenticator” иловасига янги пароллар қўшишни тақиқлаган эди. Бироқ онлайн ҳисобларга кириш учун пароллар ҳозирча “Edge” браузерида қолади.
“CNET” журналистларининг фикрича, хавфсизлик калитлари паролларга нисбатан самаралироқ муқобилдир. Америкаликлар ўртасида ўтказилган сўровга кўра, катта ёшли интернет фойдаланувчиларининг 49 фоизи тахмин қилиш осон бўлган пароллардан фойдаланади. Бундан ташқари, бир хил пароль кўпинча турли ҳисобларга кириш учун ишлатилади.
Июль ойи охирида “Microsoft” “Windows 11 24H2” билан боғлиқ муаммоларни тан олди. Аввалроқ, компания “24H2”ни “Windows”нинг энг ишончли версияси деб атаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг