Мева-сабзавот мўл бўлади

18:48 08 Июнь 2021 Иқтисодиёт
469 0

Самарқанд вилоятида жорий йилда 20 минг 337 гектар асосий ер майдонига экилган сабзавот маҳсулотларидан 350 минг 970 тонна, 1 минг 23 гектар полиз экинларидан 26 минг 89 тонна ҳамда 8 минг 122 гектар картошкадан 84 минг 942 тонна сифатли ҳосил етиштириш режалаштирилган.

Аҳолини сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида мавжуд 62 минг 202 гектардаги боғ ва ток қатор орасининг 25 минг гектарида сабзавот, полиз, картошка ва мойли экинлар етиштирилмоқда.

Жумладан, Самарқанд туманида 2021 йил ҳосили учун 1 минг 400 гектар майдонда сабзавот экинлари экилган бўлиб, 312 гектарда помидор, 135 гектар бодринг, 120 гектар сабзи, 63 гектар пиёз, 49 гектар карам, 40 гектар кўкатлар 300 гектар қалампир, 225 ош лавлаги, 129 тўқсонбости экинларидан юқори ҳосил етиштириш юзасидан астойдил меҳнат қилинмоқда.

Айни кунларда «Наврўз» агротехсервис агрофирмаси ҳудудидаги «Ориф Ҳасанов», «Аъзам Азамат агро», «Гулобод» агротехсервис агрофирма ҳудудидаги «Мажидов Халил МИХ», «Янгиариқ агротехсервис агрофирма ҳудудидаги «Баротбобо» фермер хўжаликлари томонидан эртаги сабзавот экинлари ҳосили йиғиштириб олиниб, «Агромир» ҳамда «Сам Фруийт» қўшма корхоналарида саноат усулида чуқур қайта ишланиб, экспортга йўналтирилмоқда.

Шунингдек, Самарқанд туманида 290 гектар иссиқхона хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 27 гектари Жанубий Корея, 4 гектари Хитой, 2 гектари Туркия технологияси асосида барпо этилган. Иссиқхоналарда етиштирилган помидор, бодринг ва бошқа турдаги сабзавотлар экспортга йўналтирилмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?