Месси кўзёш билан майдонни тарк этган ўйинда Аргентина чемпион бўлди
Фото: FoxNews
Бугун тонгда «Copa America» мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Финалда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Финалнинг 66-дақиқасида аргентиналик футбол афсонаси Месси жароҳат олди ва майдонни кўзёшлар билан тарк этди.
Ўйиннинг асосий дақиқаларида ҳисоб очилмади. Учрашувнинг 112-дақиқасида «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Колумбия дарвозасига гол киритди ва бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
«Copa America». Финал.
Аргентина — Колумбия 1:0
Гол: Лаутаро Мартинес 112
Аргентина – Мартинес, Монтел, Ромеро, Мартинес, Таляфико, Ди Мария, Мак Аллистер, Де Пол, Фернандес, Месси, Алварес.
Колумбия – Варгас, Аряс, Санчес, Куэста, Мохика, Хамес, Лерма, Аряс, Риос, Диас, Кордоба.
Аввалроқ «Евро – 2024»да Испания финалда Англияни ютиб, ғолибликни қўлга киритган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг