Месси келажагига аниқлик киритди

13:12 18 Апрель 2025 Спорт
172 0

Фото: Reuters

Аргентина терма жамоаси ва АҚШнинг «Интер Маями» клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоа таркибида ўйнашни хоҳлашини тан олди.

«Айтганимдек, бор эътиборимни ҳозирги кунга қаратганман, лекин жаҳон чемпионати ҳақида ўйламаганман десам, ёлғон гапирган бўламан. Ҳа, мен у ҳақида ўйлайман. Бу йил менинг келажагим ҳақида қарор қабул қилишда асосий бўлади. Мен тўғри ритмни, изчилликни топмоқчиман», — дейди футболчи.

2026 йилги жаҳон чемпионати келаси ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Финал учрашуви 19 июлга белгиланган.

Месси Испаниянинг «Барселона» клуби тарбияланувчи ҳисобланади. У 2003 йилдан 2021 йилгача ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Шу давр мобайнида 835 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 709 та гол урган.

Месси «Барселона» билан тўрт марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган, икки марта Америка кубогида ғалаба қозонган. У саккиз марта «Олтин тўп»га лойиқ кўрилган.

2021 йилда аргентиналик футболчи Франциянинг «ПСЖ» клубига, 2023 йил ёзида эса «Интер Маями»га ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?