“Мерган ўқчи” турнири ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт марказида “Мерган ўқчи” турнири ўтказилди.
Вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан хабар беришларича, “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб уюштирилган ушбу мусобақада 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар иштирок этди.
Баҳслар яккалик тарзда — йигитлар ва қизлар беллашувидан иборат бўлиб, унда иштирокчилар пневматик милтиқ ҳамда тўппончадан фойдаланган ҳолда 20 маротабадан нишонларга қарата ўқ узишди.
Ҳар бир босқич бўйича иштирокчиларнинг қўлга киритган натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.
Якуний натижалар бўйича ғолибликка эришган мусобақа қатнашчилари диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг