“Менинг онам ҳамшира” — ижод ва меҳр уйғониши

Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасаларида “Менинг онам ҳамшира” мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилди.
Жумладан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказида ҳамширалар фарзандлари иштирокидаги ижодий кўргазма ўтказилди. Расмлар орқали болалар оналарига бўлган фахр ва муҳаббат туйғуларини ифода этишди.
Танлов ғолиблари ва фаол қатнашчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу каби тадбирлар орқали соҳа вакилларининг қадри, оиласи ва фарзандларига бўлган эътибор янада мустаҳкамланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг