«Менинг боғим»га овоз бериш якунланиб, ғолиблар аниқланди

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда «Менинг боғим» лойиҳаси доирасида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали овоз бериш ташкил этилди. Унда ғолиб топилган «яшил боғ» ва «яшил жамоат парк»лари ҳар бир лойиҳаси учун ер майдони ажратиш белгиланган. Куни кеча овоз бериш жараёнлари якунланди.
— 14 та шаҳар ва туманимиз ҳудудларидан 36 гектар ер майдонида 73 та «Яшил боғлар» яратиш лойиҳаси порталга жойлаштирилди, — дейди Наманган вилоят экология бошқармаси бўлим бошлиғи Самандар Эралиев. — Тўпланган овозлар ҳисобидан ҳудудлардан биттадан ғолиб танлаб олинди. Ушбу лойиҳаларнинг ҳар бирига вазирлик томонидан 250 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Айни вақтда ҳокимликлар билан келишилган ҳолда «Яшил макон» лойиҳаси кузги мавсумида кўчатлар экиш бўйича режали ишларни амалга оширишга киришилди.
Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлайдиган яшил майдонларни кенгайтиришда «Менинг боғим» лойиҳаси муҳим қадам бўлди. Айни йўналишдаги лойиҳаларнинг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши халқимизнинг эзгу мақсад йўлидаги хайрихоҳлигини янада кучайтиради. Янгиқўрғон туманидаги Радивон, Норин туманидаги Қоратепа, Косонсой туманидаги Қорасув маҳаллалари аҳли бу муҳим тадбирда якдиллик кўрсатиб, биринчилар қаторида энг кўп овозни тўплади.
Маълумот учун, республика бўйича овоз бериш якунлари кўра, 215 та лойиҳа ғолиб бўлиб, уларни молиялаштиришга 48,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг