“Менинг боғим” лойиҳасининг янги мавсуми
Айни пайтда юртимизда “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг боғим” лойиҳасининг 2025 йилги янги мавсуми бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, ушбу жараён уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда (5 — 14 апрель) фуқаролар томонидан порталга лойиҳа таклифлари киритилади. Иккинчи босқичда келиб тушган (15 — 20 апрель) лойиҳалар белгиланган талаб ва мезонлар асосида саралаб олинади. Учинчи босқичда эса (21 — 30 апрель) танланган лойиҳаларга овоз берилади. Энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилиб, манзилли рўйхат асосида молиялаштирилади ва “яшил боғ” ҳамда “яшил жамоат парклари” барпо этилади.
Маълумот учун, жорий йилда лойиҳа учун жами 52 млрд. сўм маблағ ажратилади. Маблағлар 208 та туман ва шаҳарларга тенг улушларда, 250 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда тақсимланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг