“Менга нажот фариштасидек қарашади”

Ўзбекистон аҳолисининг саломатлигини таъминлаш ва фуқароларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг 50 фоизини оилавий поликлиникалар ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этади. Умумий амалиёт ҳамшираси – оила ҳамширасини айтмаганда, онкологлар, кардиологлар, юқумли касалликлар бўйича мутахассисларга доим эҳтиёж сезилади.
Кардиохирургман. Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги Бакулев номли кардиология тиббиёт марказида қарийб ўн йил фаолият юритдим. 2019 йилдан буён Самарқанддаман. Ҳозирда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар кардиохирургияси бўлими мудири бўлиб фаолият кўрсатяпман. Беморлар ва уларнинг яқинлари доим менга нажот фариштасидек қарашади.
2003 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ўқишга кириб, кейинчалик ўқишни Санкт-Петербург тиббиёт академиясига кўчиргандим. Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги марказига ўқишга бориб, 9 йил давомида ҳам ўқиб, ҳам ишлаб, ўша ерда номзодлик диссертациясини ёқладим. Кардиожарроҳлик марказида ишлаганимда, Ўзбекистондан келган беморларни кўп кўрардим. Бемор болаларнинг аҳволи оғир, моддий шароити ҳаминқадар. Уларни ўзимизда операция қилса бўлади-ку, деб ўйлардим. Юртга қайтишимнинг асосий сабаби ҳам шу бўлган.
У ерда катта маош олардим. Юртимга қайтаётганимда ҳамкасбларим ҳайрон қолган. Ҳозир бундан ҳеч ҳам афсусланмайман. Чунки ўз ватанимда тиббиёт ривожига оз бўлса-да ҳиссамни қўшяпман. Юртимизда ҳам тиббиёт ривожланаётган кунлар келди. Биргина Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг ўзида йилига мингдан зиёд замонавий кардиожарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Натижада юрагида нуқсони бор қанчадан-қанча болалар бизнинг жамоамиз кўмаги билан соғлом ҳаётга қайтяпти. Бундан ғурурланамиз.
Соҳа ривожи йўлида қилаётган камтарона меҳнатим ҳам қадр топмоқда. 2021 йилда Президентимиз томонидан II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирландим. Мукофот масъулият дегани. Шунга лойиқ бўлишга ҳаракат қиламан.
Нисо ТУРДИЕВА,
Самарқанд вилоят болалар кўп
тармоқли тиббиёт маркази
бўлими мудири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг