Меҳнатимнинг қадрланиши мени жуда руҳлантирди
Бугун ҳаётимдаги энг унутилмас кун бўлди. Муҳтарам Юртбошимиз ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда камтарона меҳнатимни юксак эътироф этди.
Бундан уч йил муқаддам бахтсиз ҳодиса сабаб иккала оёғимдан айрилган эдим. Бир йил мобайнида тўшакда қолдим. Ўша пайтлари оғир руҳий ҳолатни бошимдан кечирдим. Кейинги тақдирим нима бўлиши ҳақидаги савол мени қийнарди.
Инсон ҳар қандай оғир шароитда қолмасин, яшаш учун курашиш, бунинг учун ўзида куч топиши лозим. Уч нафар фарзандим келажаги учун ҳам тик туришим керак эди. Яқинларим ва қўни-қўшниларимнинг кўмаги, мурувватпеша инсонларнинг беғараз ёрдами, далдаси мени ҳаётга қайтарди.
Халқпарвар мамлакатимиз сиёсатининг бош мезони — “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойилини рўёбга чиқараётгани, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устунлигини ҳамда аҳолининг манзилли ижтимоий ҳимоя қилиниши айнан, менинг ҳаётимда яққол намоён бўлмоқда.
Яратилган тенг имкониятлар, муносиб ҳаёт кечиришим учун яратилган зарур шароитлар салоҳиятимни рўёбга чиқарди, десам муболаға бўлмайди.
Аёл киши ўзининг кўйлагини ўзи тикса тикувчига кетадиган чиқим тежалади. Ҳунарли бўлади. Қишлоқ шароитида қизлар ўрганиши керак бўлган энг зарур юмуш бу — тикиш-бичиш. Тикишни билса, ҳаётда қийналмайди. Бировнинг битта кўйлагини тикса ўз чўнтагида беминнат пули бўлади.
Ёшлигимдан тикиш-бичишдан хабарим бор эди. Бу ҳаётимга қўл келди. Имтиёзли кредит эвазига битта замонавий тикув машинасини харид қилдим. Дастлаб ўзим иш бошладим. Уйимда мўъжаз цех ташкил қилдим. Қисқа вақтда олти нафар аёл билан ишладик. Тикув дастгоҳларни ҳам кўпайтириб бордик. Камбағал оила сифатида рўйхатга турувчи хотин-қизларни маҳалла кўмагида жалб қилиб, уларга ҳунар сирларини ўргатиб ҳам келяпман. Бугун 60 нафардан ортиқ шогирдим бор. 40 нафар шундай рўйхатда турувчи аёл ўзлари мустақил фаолият олиб боряпти. Ўндан ортиқ чевар цехимда доимий ишлайди.
Мен бугун энг бахтли аёлман. Давлатимиз раҳбарининг “Мана шундай иродали, матонатли инсонларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатсак, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди”, деган таърифи мени янада руҳлантириб юборди. Айниқса, йиғилишда менга “Мардлик” ордени тантанали топширилгани ҳаётга бўлган меҳримни, ўзимдаги ишончни янада орттирди. Аёллари қадр топаётган юртда яшаётганимдан бахтиёрман.
Дилором ЮЛДАШЕВА,
«Мардлик» ордени соҳиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг