Мбаппе ва Роналду янги рекордни ўрнатди
Фото: Reuters
Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби Килиан Мбаппе трансферини эълон қилгач, у ўз «Instagram» саҳифасига болаликда «Реал» формасида Криштиану Роналду билан тушган суратларини жойлаб қўйидаги сўзларни ёзди: «Орзуим амалга ошди. Ният қилган клубим аъзосига айланганимдан жуда фахрланаман. Қанчалик бахтли эканлигимни тасвирлаб беролмайман. Мадридистлар, сиз билан тезроқ учрашишни хоҳлайман ва мени қўллаганингиз учун миннатдорман. Ҳала Мадрид».
«Ал-Наср» ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду Франциялик истеъдодли футболчи Килиан Мбаппенинг ушбу постига «Томоша қилиш энди менинг навбатим! «Сантяго Бернабеу» («Реал Мадрид» стадиони)ни қандай ёритишингни кўришни сабрсизлик билан кутяпман. Ҳала Мадрид!», дея изоҳ қолдирди.
Гап шундаки, Мбаппенинг постига билдирилган ушбу изоҳ «Instagram» тарихидаги энг кўп «Ёқтириш» (Like) реакциясини олган комментга айланди. Ушбу изоҳ 4 миллион 800 мингга яқин «Ёқтириш» ва 92,5 минг жавоб шарҳига эга бўлди.
Бундан олдинги рекорд Рид Харрингтоннинг постида @fiven9nekid томонидан спортчининг Таиландга кўчиб ўтишга ва муайтай бўйича машқ қилишга чақириғи 4 миллионга яқин «Like» тўплаганди.
Бундан ташқари, Америкалик актриса Зендаянинг Том Ҳолланд туғилган кунидаги постига «Ҳозир қўнғироқ қиляпман» изоҳи 1,5 миллионга яқин «Ёқтириш»га эга эди.
Криштиану Роналдунинг билдирган изоҳлари доимо оммабоп бўлган. Хусусан, Роналдунинг Рамоснинг постидаги «Te falta un cero para pillarme» («Менга етиб олиш учун сизга ноль керак») ҳазил изоҳи ҳам катта эътибор ва «Like»ларни (1,1 миллионга яқин) тўплаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг